«ўлим ҳолатлари» тегли мақолалар


5 йилда ўлим билан боғлиқ ЙТҲлар сонини энг камида 50 фоизга қисқартириш режалаштирилган — Олим Саидов
6 декабр 2022, 15:49 1

5 йилда ўлим билан боғлиқ ЙТҲлар сонини энг камида 50 фоизга қисқартириш режалаштирилган — Олим Саидов

Ўзбекистонда январь-октябрь ойлари давомида 7636 та йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) қайд этилгани, улар оқибатида 1931 киши ҳалок бўлгани айтилганди. ИИВ ЙҲХХ бошлиғи Олим Саидов ушбу кўрсаткични 5 йилда камида 2 баробарга қисқартириш режалаштирилганини маълум қилди.

25 кун ичида Ўзбекистонда 28 киши ис газидан вафот этди
27 январ 2022, 21:21 1

25 кун ичида Ўзбекистонда 28 киши ис газидан вафот этди

2022 йилнинг илк 25 кунида Ўзбекистонда ис гази билан боғлиқ 16 та ҳолат қайд этилган, бунинг оқибатида эса 9 киши заҳарланган ва 28 киши вафот этган. Бахтсиз ҳодисаларга асосан қўлбола ясалган печлардан фойдаланиш, дудбўронларни нотўғри ўрнатиш, ҳаво алмашмайдиган хоналарда кўмир ва ўтин ёқиш сабаб бўлган.

Ангрендаги сойдан музлаб қолган 70 ёшли эркакнинг жасади топилди
12 январ 2022, 16:07

Ангрендаги сойдан музлаб қолган 70 ёшли эркакнинг жасади топилди

Ангрен ИЭСга қарашли дам олиш маскани ҳудудидан оқиб ўтувчи сойдан дам олиш мақсадида келган 70 ёшли эркакнинг музлаб қолган жасади топилди. Ангрен шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ўтказмоқда.

Ўзбекистонда 10 февралдан буён коронавирусдан ўлим қайд этилмаган — ССВ маълумотлари
3 март 2021, 15:59

Ўзбекистонда 10 февралдан буён коронавирусдан ўлим қайд этилмаган — ССВ маълумотлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 622 кишини ташкил қилаётганлигини маълум қилди. Бу Ўзбекистонда 10 февралдан буён коронавирусдан ўлим ҳолатлари қайд этилмаганлигини англатади. ССВ 2020 йилда хорижда вафот этган 1629 нафар ўзбекистонлик ҳам йил бўйича ўлим статистикасига киритилиши, лекин COVID-19 статистикасида қайд этилмаслигини айтди.

ФВВ коронавирусдан вафот этди деб берган икки ходимидан бирида инфекция тасдиқланмаган — ССВ
15 сентябрь 2020, 22:29

ФВВ коронавирусдан вафот этди деб берган икки ходимидан бирида инфекция тасдиқланмаган — ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан вафот этгани айтилган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларидан бирида коронавирусни келтириб чиқарувчи «SARS CoV-2» вируси аниқланмаганини маълум қилди.

Ўзбекистонда ўлим даражаси июль ойида 26,4%га, Тошкентда деярли 166%га ўсди
9 сентябрь 2020, 14:03

Ўзбекистонда ўлим даражаси июль ойида 26,4%га, Тошкентда деярли 166%га ўсди

Июль ойи бўйича ўлим ҳолатлари сони сўнгги тўрт йилга нисбатан Ўзбекистонда 26,4%га, Тошкентда деярли 166%га, Тошкент вилоятида 43,8%га, Навоий вилоятида 51,7%га ўсди. «Газета.uz» сўнгги беш йил ичида январь ойидан июль ойигача бўлган ўлим даражаси бўйича маълумотларни ўрганди ва коронавирус пандемияси даврида рақамлар қандай ўзгарганлигини таҳлил қилиб чиқди.

Ўзбекистонда йил бошидан 92 мингдан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилган
20 август 2020, 12:47

Ўзбекистонда йил бошидан 92 мингдан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилган

Январь-июль ойларида Ўзбекистонда 92 мингдан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилди. Энг кўп ўлим июль ойида кузатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг